Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1245 кўрилди

Дипломатия талабаси ўзини осишига НБлар ёки бирор босим ўтказилганлиги сабаб бўлмаган

янв 17 / 2019

alt

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети "Халқаро муносабатлар" бўлимининг 23 ёшли 4 курс талабаси Юнусобод 12-даҳасидаги жамоат жойда арқонга осиғлиқ ҳолатда топилди.

Ш.М.нинг жасади 15 январь куни эрталаб тахминан 7.50 да Юнусобод 12-даҳа одамлар ўтадиган йўлакдаги дарахтларнинг бирида осиғлиқ ҳолатда топилган.

Бош прокуратура берган маълумотга кўра, Ш.М.нинг танасида зўравонлик аломатлари аниқланмаган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, йигит сиртмоқ орқали нафас олиш йўллари бўғиб қўйилиши - механик асфиксия туфайли вафот этган.

Ш.М. нима сабабдан ўзини осгани ҳозирча аниқланмаган.

Прокуратура ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Турли ОАВларда талабанинг ўзини осишига НБлари кўпайиб кетганлиги учун курсни бошқатдан ўқийсан, деган сабаб кўрсатилган эди. UZ24 университет билан ушбу ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида боғланди.

ЖИДУ вакиллари талабани қаттиқ босим остида бўлганлигини рад этди. У мунтазам равишда дарсларда қатнашиб келганлигини ва тартибли талаба эканлиги айтди.

Шунингдек, Ш.М. ўқиш-контракт тўловини 50 фоизини тўлаб қўйган бўлган.

У дарслардан сўнг инглиз тили ва корейс тилларида қўшимча дарслар ўтган. Ҳодисадан бир кун олдин дўстларига қариндошиникига кетишини ва у ерда қолишини билдирган. Ушбу воқеадан кейин аниқлаштирилишича, унинг Тошкент шаҳрида қариндошлари бўлмаган.

Ш.М. университет томонидан ўтказилган психологик сўровномаларда қатнашган ва ўзини масъулиятли, кучли ва жавобгар ҳисли инсон сифатида кўрсатган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *