Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2989 кўрилди

Бухоро давлат университетида ўқийдиган талаба қиз ўз жонига қасд қилди. Ҳодиса тафсилотлари

апр 05 / 2019

alt

Аввалроқ қатор интернет нашрларида Бухоро Давлат университетида ўқийдиган талаба қиз ўзини осиб қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, 1996 йилда Ғиждувон туманида туғилган Д.Б. ўзи улғайган ҳовлида жонига қасд қилган.

UZ24 ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида қиз таҳсил оладиган факультет ўқитувчиси билан боғланди.

– Тарихий ва маданий мерос факультети тарих таълими йўналиши, 4-босқич талабаси Д.Б.  жуда одобли ақлли қиз эди, дейди ўқитувчиси. – Бирор сабабсиз дарс қолдирмасди. Баҳолари ҳам аъло бўлган. У ўзини осишидан бир кун олдин, яъни 30 март куни жадвал бўйича 1 пара дарс бўлган. Ўша куни узоқдан келган талабаларнинг ҳаммаси деярли уйларига кетишади. Д.Б. уйидан жума куни, 29 март куни Бухорога, акасининг уйига қайтиб келган. Акаси ва келинойиси Тошкентда бўлганлиги сабабли уйда ёлғиз қолган қизидан хавотирланган онаси, ундан келасанми, деб сўраган. Қиз эса дугоналари билан дам олиш куни кутубхонага боришини айтган. Эртаси куни онаси эрталаб қизига бир неча бор қўнғироқ қилган, у томондан жавоб бўлавермагач, қизнинг дугонасига қўнғироқ қилган. Дугонаси ҳам кутубхонага боришларини, ҳали у билан гаплашмаганини айтган. Шундан сўнг хавотирга тушган она Ғиждувондан Бухорога етиб келган. Бу орада қизнинг дугонаси ҳам унга бир неча маротаба қўнғироқ қилган. Д.Б. билан гаплаша олмагач, унинг онаси гаплашганмикан деб, қўнғироқ қилганида онаси ҳолатни айтиб йиғлаган. Биз эртаси куни Ғиждувонга борганимизда қизни чиқариб бўлишганди, деб гапини якунлади ўқитувчи.

Шундан сўнг текширув ишлари бошлаб юборилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *