Махсус янгиликлар 0 Шархлар 3622 кўрилди

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов сулоласи ва фаолиятига бир назар

янв 30 / 2019

alt

Бугун, 30 январ куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун. Бу йил Биринчи Президентимизнинг 81 йиллиги нишонланмоқда.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов оиласида 8 фарзанд бўлган. Уларнинг энг каттаси Меҳринисо Каримова ҳозир 98 ёшда.

Оталари: Абдуғани Каримов, 1894 йилда туғилган. Оналари: Санобар Каримова 1902 йилда туғилган.

Ака-укалари: Меҳринисо Каримова, Омонулла Каримов, Ибодулла Каримов, Ислом Каримов, Хуршид Каримов, Икром Каримов, Қуддус Каримов, Арслон Каримов.

Рафиқаси: Татьяна Каримова

Фарзандлари: Петр Каримов (Наталия Кучми - онаси), Гулнора Каримова, Лола Каримова (Тимур Тиллаев - турмуш ўртоғи),

Неваралари: кичик Ислом Каримов, Имон Каримова, Марям Тиллаева, Умар Тиллаев, Сафия Тиллаева.

alt

Суратда: Абдуғани ота, Санобар ая ва уларнинг фарзандлари Моҳинисо, Омонулла, Ибодулла ва Ислом

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қандай ишларда ишлагани барча учун қизиқ. Қуйида иш фаолиятлари билан таништирамиз:

Ислом Каримов меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида мастер ёрдамчилигидан бошлаган.

Сўнг мазкур корхонада мастер, технолог, 1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструкторликда давом эттирган.

1966 йилда Ўзбекистон Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача лавозимларда ишлаган.

1983 йилдан Ўзбекистон ССР Молия вазири, 1986 йилдан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари — Республика Давлат план комитетининг раиси бўлган. 1986-89 йилларда Ўзбекистон КП Қашқадарё вилоят комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлаган.

1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР олий кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР президенти этиб сайланган.

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини эълон қилган.

1995 йил 26 мартда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ референдуми якунларига кўра, Ислом Каримовнинг президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилган.

Бугунги кунда Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларида Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган. Москвада ҳам яқинда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди.

Ислом Каримовнинг ҳозирда уч нафар фарзанди ва набиралари бор. Рафиқаси Татьяна Каримова — иқтисодчи илмий ходим.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *