Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2032 кўрилди

Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди (фото, видео)

дек 29 / 2018

alt

27 декабрь куни Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар Шайх Зайид таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан 10 минг кишилик ош дамлашди.

alt

Марказий майдонда битта асосий катта қозон ва унинг ёнида 8 та кичкина қозон ўрнатилди. 10 минг киши учун 1,5 тоннадан ортиқ гуруч дамланди.

alt

Ош 30 та ўзбекистонлик ошпаз иштирокида тайёрланди. Ош тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида ўзбек куй-қўшиқлари ижро этилиб, шоу тақдим этилган.

alt

Маълумот учун, Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали 2 декабрь куни бошланган ва 26 январгача давом этади.

alt

alt

ВИДЕО:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *