Махсус янгиликлар 0 Шархлар 900 кўрилди

3 қаватли йўл боғламаси қурилиши: Тошкент аҳолиси учун юзага келаётган ноқулайликлар

фев 15 / 2019

alt

Хабарингиз бор, айни вақтда Тошкент шаҳрида республикадаги биринчи 3 қаватли йўл боғламасини қуриш ишлари давом этмоқда. Янги йўлўтказгич "Тошкент-4" аэропортини Махтумқули, Паркент кўчалари ва Оҳангарон йўли билан боғлайди, Тошкент шаҳридан Чорвоқ ҳудудига борувчи йўлни 22 километрга қисқартиради.
 
Қурилиш ишлари пойтахт аҳолиси учун вақтинча бўлса-да, бир қанча ноқулайликларни туғдирмоқда. UZ24 ана шундай ноқулайликлардан баъзиларини санаб ўтади. 
 
Уч кун сувсиз
 
Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида 18 февралдан 20 февралга қадар ичимлик суви таъминотида узилишлар ва сув босимининг пасайиши кузатилади.
 
Ичимлик суви тармоқдан тўлиқ узиладиган ҳудудлар:
 
Яшнобод туманида:
 
Тошкент механика заводи (ТАПОиЧ), АРМЗ темир йўл таъмирлаш заводи, Семург заводи, “Корзинка Авиатор” савдо маркази, Ҳарбий қисм – 1,2,3,4 Тузел ва Авиасозлар мавзелари ҳамда Шоҳимардон, Ойдинкўл, Чилонота, Янгилик, Нодирабегим, Ҳуснобод, Илтифот, Ширмонбулоқ, Мурувват, Ҳаваскор, Кўламли, Мураббий, 1 тор Мураббий, Катта Янгиобод, Паҳлавон, Донишманд, Хислат, Шоҳсанам, Нигора, 1,2 тор Нигора, Толариқ, Маърифат, Гўзал, Сокин тор, кўчалари ва  58 – сонли Ҳарбий шаҳарча;
 
Мирзо Улуғбек тумани:
 
Паркент, Паркент 3,4 тор, Иссиқсув, Иссиқсув 1,2,3 тор,  Карнок ҳамда Карнок тор кўчалари;
 
Сув босими пасаядиган ҳудудлар:
 
Яшнобод тумани:
 
Асалобод 1,2 мазелар;
 
Сув босими кўтариладиган ҳудудлар:
 
Мирзо Улуғбек тумани:
 
Дўрмон йўли, Мингбулоқ, ТХАЙ, Қорасув мавзесидан – Паркент кўчасигача.
Уйлар бузилиши
 
Лойиҳа доирасида қурилиш майдонига яқин кўчалар йўналишида жойлашган хусусий уй-жойларни бузиш режалаштирилган. Шундан энг кўпи Мирзо-Улуғбек туманида – 21 ҳовли бузилиши кўзда тутилган. Аҳолига ер участкалари, иккиламчи бозордан уй ёки янги уйлардан тақдим этилади. Эслатиб ўтамиз, бу уйларнинг бузилиши анча аввал маълум бўлганди.
Йўналишлардаги ўзгаришлар
 
Қурилиш ишлари муносабати билан вақтинча жамоат транспортлари йўналишлари ҳам ўзгартирилган. Ҳайдовчилар Қорасув ва Элбек кўчаларидан Дўстлик метро бекатигача бўлган ҳудудни айланиб ўтишга мажбур бўлишмоқда. Бу ҳудуд 9 ойга — 2019 йилнинг 31 январигача ёпилган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *