Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1372 кўрилди

16 жойидан пичоқланган аёл ва унинг ҳомиласи қандай сақлаб қолинди? (видео)

фев 19 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлнинг ҳаётини шифокорлар қандай сақлаб қолди? Ушбу ҳодисадан сўнг 32 ёшли аёлни сақлаб қолган шифокорлар билан “Замон” кўрсатуви суҳбатлашди.

– Аёлни олиб келишганидан кейин, текширув натижаларини ҳам кутмасдан уни жарроҳлик столига олдик. Операция 3-4 соат давом этди. Аёл танасининг олд-орқа томонларида, қўл ва оёқларида жароҳатлари бор эди. Оғир ҳисобланадиган жароҳатларидан биттаси, қорин олди жароҳати эди. Пичоқ қорин ичига кириб, жигарга зарар етказган, дейди жарроҳ Ўткир Орипов.

Аёл ўтган ҳафтада ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унга ЖКнинг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *