Жорий йилнинг олти ойида Наманганда 18 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди

июл 22 / 2016

alt

Унда жорий йилнинг олти ойида Наманганда қишлоқ хўжалиги, саноат, кичик бизнес ва бошқа йўналишларда амалга оширилган лойиҳалар асосида 18 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилгани алоҳида таъкидланди, дея хабар қилади ЎзА.

Ҳисобот даврида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 3 триллион 441,1 миллиард сўмни, ўсиш суръати 9,2 фоизни ташкил этди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 12,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 8, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 13, инвестицияларни ўзлаштириш 9,8, қурилиш ишлари 12,9, чакана савдо айланмаси 14, хизматлар 12,9 фоизга ошди. 56 корхона томонидан 18,5 миллион доллар миқдорида экспорт амалиёти бажарилди. Ташқи бозорга чиқарилаётган маҳсулотлар тури 21 тага кўпайди.

Президентнинг €œ2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида€ ги қарори асосида амалга оширилиши режалаштирилган 57 лойиҳадан 40 таси тижорат банкларининг 10,6 миллион доллар кредит маблағи билан молиялаштирилди. 30 лойиҳа фойдаланишга топширилди.

Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда йўл қўйилган айрим камчиликлар, хусусан, 150 га яқин саноат корхонаси ишламаётгани, 700 дан зиёд корхона вақтинча фаолият кўрсатмаётгани танқид қилинди. Бу борада Наманган шаҳри, Наманган, Тўрақўрғон, Поп, Уйчи, Янгиқўрғон, Косонсой туманларида сусткаштликка йўл қўйилаётгани таъкидланди. Тадбирда муҳокама этилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди ва кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *