Жиззахда автозавод қуриш лойиҳаси қайта кўриб чиқилади

дек 19 / 2018

Похожее изображение

“Ўзавтосаноат” АЖ ва PSA Groupe (Франция) компанияси Жиззах вилоятида автомобиль заводини қуриш лойиҳаси қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. 
 
Компания матбуот хизматидан хабар қилинишича, қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ Жиззах вилоятида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа йўловчилар ва юкларни ташишга мўлжалланган икки турдаги енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни кўзда тутади.
 
Ҳозирда объектда қурилиш-монтаж ишлари якунига етмоқда. Технологик ва муҳандислик жиҳозлари етказиб берилиши бўйича тегишли контрактлар тузилган.
 
Шу билан бирга, бошланғич маълумотлардаги баъзи кўзда тутилмаган ўзгаришлар муносабати билан, шериклар лойиҳа концепциясини ўзгартириш ва иқтисодий параметрларни оптималлаштириш устида ҳамкорликда ишламоқдалар.
 
Лойиҳанинг келгуси бориши ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *