Жиззахда 2016 йилнинг биринчи ярмида 741 та намунали уйлар қурилди

июл 22 / 2016

alt

ЎзА хабарига кўра, ҳисобот даврида вилоятда 493,3 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Хусусан, инвестиция дастурига асосан намунавий лойиҳалар асосида 741 уй қурилиб, 81 ижтимоий ва ичимлик суви объектлари фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 9,5 фоизни ташкил этгани таъкидланди. Саноатда 13,7, қишлоқ хўжалигида 5,6, қурилишда 12,8, чакана савдо айланмасида 14,2 фоиз ўсишга эришилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли 766 янги бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг сони 9 минг 186 тага етди. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 243,4 миллиард сўм, жумладан, саноат соҳасини ривожлантиришга 39,3 миллиард сўм кредит ажратилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурига асосан 23 минг 803 янги иш ўрни яратилди. Уларнинг 16 минг 250 таси қишлоқлар ҳиссасига тўғри келади.

Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам танқидий таҳлил қилинди. Шу даврда кичик бизнес субъектларидан 904 таси турли сабабга кўра фаолият кўрсатмаган. 689 таси тугатилган. Ғаллаорол, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида маҳаллий хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда мавжуд имкониятлардан етарли фойдаланилмаган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *