"Жиззах" МИЗда 3 та янги ишлаб чиқариш қўшма корхонаси очилди

авг 26 / 2016

alt

Президентнинг 2013 йилдаги Фармойишига мувофиқ, «Жиззах» МИЗ ҳудудида учта қўшма корхона: «BROADBAND SOLUTIONS» ҚK, «ZTT TELEKOM» ҚK va «SMART VISION» ҚK ташкил этилганди.

«BROADBAND SOLUTIONS»қўшма корхонаси энг замонавий телекоммуникация ускуналари  ишлаб чиқаради.

«ZTT TELEKOM» МЧЖ ҚК ишлаб чиқариш линияларида: турли коннекторли (пигтейллар, патчкордлар) уланиш оптик тармоқларини қуриш учун оптик-толали кабель монтаж материаллари ишлаб чиқарилади:

«SMART VISION» ҚК ишлаб чиқариш линияларида xPON тармоғи фойдаланувчилари учун IP телефонлари ва видеотелефонлар ишлаб чиқарилади.

alt

Барча учта қўшма корхона «Жиззах» МИЗда рўйхатга олинган бўлиб, амалдаги қонунда белгиланган имтиёзларга эга ҳамда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар рўйхати учун мувофиқлик сертификати олишга муяссар бўлган.

Янги қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ўзбекистон телекоммуникациялар бозорида, корхоналар ва ташкилотлар орасида ҳам, фойдаланувчилар орасида ҳам кенг талабга сазовор.

alt

Янги ишлаб чиқариш корхоналари нафақат Ўзбекистон телекоммуникациялар инфраструктурасини илгари хорижий валюталарга сотиб олинган ва ҳозирда Ўзбекистон шароитида ишлаш учун тайёрланган янги ускуналар билан таъминлаш, балки 50 нафардан ортиқ, жумладан, Жиззах касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш жойи билан таъминлаш масалаларини ҳал этади.

Янги қўшма корхоналарнинг очилиш маросимида Жиззах вилояти Ҳокимияти, хорижий инвесторлар, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, шунингдек, «Жиззах» МИЗ махсус индустриал зонаси вакиллари иштирок этдилар.

Манба ва фото: infoCOM.UZ

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *