Жахон банкининг GIF жамғармаси Тошкент-Андижон пуллик йўлини қуриш бўйича лойиҳага грант ажратди

мая 14 / 2019
Concrete
 
Жахон банкининг GIF (Global Infrastructre Facility) жамғармаси томонидан Тошкент-Андижон янги пуллик йўлини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун изланиш гранти тақдим қилинган. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабарида айтилади.
 
10-16 май кунлари Жахон банки вакилларидан иборат йўл қурилиш бўйича экспертлари Ўзбекистонда келиб, тегишли вазирликларда учрашувлар ўтказади. Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларига бориб мўлжалланаётган магистрал йўлини ўрганишади. 
 
Аввалроқ «Тошкент — Андижон» пулли йўли қурилиши бўйича 2019 йилнинг июнь ойида Жаҳон банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш кўзда тутилгани хабар қилинганди. Йўл қурилиши 2021 йилнинг август ойида бошланиши режалаштирилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *