Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартиби тўғрисида маълумот берилди

сен 19 / 2017

alt

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тартиби тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, юридик шахслар жорий халқаро операциялар (товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар) бўйича тўловларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин;

истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда, банклардаги ҳисобварақлар орқали сотиб олишга рухсат берилади (бунда сотиб олинган хорижий валюта мижознинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади ва мижозга халқаро тўлов картаси тақдим этилади).

Шу муносабат билан, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олишлари ва ўз ихтиёрларига кўра сотиб олинган маблағларни жорий халқаро операциялар (товар ва хизматлар импорти ва б.) бўйича тўловларни амалга ошириш учун йўналтиришлари мумкин.

Бунда сотиб олинаётган чет эл валютаси учун тўлов якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин:

- якка тартибдаги тадбиркорнинг савдо тушуми;

- банкка топширилган нақд маблағлар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар сотиб олинган валюта маблағларини қуйидаги йўллар билан чекловларсиз ишлатишлари мумкин:

- мамлакатдан ташқарида халқаро тўлов карталариорқали, шу жумладан банкоматлардан нақд хорижий валютани ечиб олиш йўли билан;

- тасдиқловчи ҳужжатлар асосида (инвойс ёки тўлов учун ҳисоб ёхуд импорт шартномаси ва б.) товарлар ва хизматлар импорти учун тўловни банк ўтказмаси орқали амалга ошириш.

Тадбиркорлик субъектлари хорижий валютани сотиб олиш билан боғлиқ саволлар ёки муаммолар вужудга келган ҳолларда кўрсатилган рақамлар орқали тижорат банкларига ёки Марказий банкка мурожаат қилишлари сўралади:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг
ишонч телефон рақамлари

Банк номи

Ишонч телефонлари

ТИФ Миллий банк

148-00-10

АТБ "Асака"

120-13-38

АТ "Халқ банки"

120-17-72, 120-17-79

АТБ "Ўзсаноатқурилишбанк"

120-44-62, 120-45-01

АТБ "Агробанк"

150-67-40

AТИБ "Ипотека-банк"

150-58-78, 150-58-79

АТБ "Қишлоқ Қурилиш банк"

150-76-84, 150-76-59

АТБ "Микрокредитбанк"

273-04-40, 273-82-56

АИТБ "Ипак-йўли"

140-78-33

AТБ "Капиталбанк"

148-20-83

AТ "Алоқабанк"

200-65-65

АТБ "Хамкорбанк"

150-91-22

АТБ "Туронбанк"

244-93-26, 202-01-01 (175, 25)

AТБ "Asia Alliance Bank"

289-42-42

AТБ "Invest Finance Bank"

202-50-83, 202-50-60 (ички 50-73)

АЖ "КДБ Банк Ўзбекистан"

140-56-71

ХAТБ ''Ориент Финанс"

140-66-91

ХАБ "Трастбанк"

244-25-73

АТБ "Савдогар"

256-66-01

ХАТБ "Давр-банк"

248-35-37

ХАТБ "Универсал банк"

0-373-542-05-77

АЖ "ЎТ БАНК"

273-03-06, 273-72-32

ХАТБ "Равнақ банк"

202-33-33

ХАТБ "Туркистон банк"

276-14-19

ХАТБ “HI-TECH BANK”

150-68-32

Эрон “Содерот” Тошкент ш. ШБ 

140-16-52

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

200-00-44, 212-60-23, 212-60-82

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *