Йил бошидан буён республикадаги 600 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилди

июл 16 / 2016

alt

Бу ҳақда 15 июлда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисида маълум қилинди
Ҳисобот даврида молия-банк тизими барқарорлигини янада ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар банклар жами капиталининг 23,3 фоизга ва депозитларнинг 27,7 фоизга ўсишини таъминлади, бу иқтисодиётни кредитлаш ҳажмларининг 26,2 фоизга кўпайишига кўмаклашди. Барча банк кредитларининг қарийб 80 фоизи инвестиция мақсадларига берилган узоқ муддатли кредитлардир.

Йил бошидан буён илгари ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган қарийб 600 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, маҳсулотларнинг 208 та янги турларини экспорт қилиш ўзлаштирилди. 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 фоизга кўпайди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *