Ер усти метро йўли учун Россиядан ўнта вагон сотиб олиниши режалаштирилмоқда

мар 13 / 2020
alt
Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун ўнта ҳаракатланувчи таркиб вагонлари Россиянинг «Метровагонмаш» компаниясидан харид қилинади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.
 
Фармойиш лойиҳасига кўра, шартнома қийматининг 85 фоизи Россия Федерациясининг «Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки» давлат корпорациясининг кредити; 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитлари эвазига қопланади.
 
Божхона расмийлаштириш учун мўлжалланган 0,22 млн. евро эквивалентидаги харажатларни эса Давлат бюджетидан тўлаш таклиф этилмоқда.
 
Маълумот учун, 2019 йил сентябрь ойида «Метровагонмаш» томонидан ишлаб чиқарилган бешта метро вагонлари таркиби сотиб олинган. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *