Валюта тушумини кечиктирган экспортёрларга жарима бўйича имтиёзлар белгиланди

окт 25 / 2019

alt

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (5856-сон, 24.10.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, чет эллардан хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиши муддатларини кечиктиришга йўл қўйган экспортёрлар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилишини, ишлар ва хизматлар кўрсатишни белгиланган муддатларда таъминламаган импортёрлар томонидан жарималар тўлашда айрим имтиёзлар белгиланди.

Жумладан, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда “эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш:

- агар жаримани қўллаш масаласини кўриб чиқиш пайтига келиб таъминланган бўлса – жарима қўлланилмайди;

- агар суднинг жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорини ижро этиш пайтига келиб таъминланган бўлса – қўлланилган жарима тўланмайди;

- агар жарима қўлланилгандан кейин 90 кунлик муддат ичида таъминланган бўлса – тўланган жарима Давлат бюджетидан қайтариб берилиши лозим.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *