«Ўзавтосаноат» хориждан олиб кириладиган автомобиллар учун божхона тўловини камайтириш таклифи билан чиқди

мар 11 / 2020
alt
Ўзбекистонга хориждан олиб кириладиган автомобиллар учун божхона тўлови қисқартирилиши мумкин. Бундай таклифни «Ўзавтосаноат» тегишли давлат идораларига таклиф сифатида киритган.
 
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида «Ўзавтосаноат» яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиққан.
 
«Ички бозорда рақобатнинг кучайиши UzAuto Motors компаниясининг бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, компаниянинг рақобатбардошлигини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати ва ҳаммабоплигини оширишга имкон беради», дейилади компания баёнотида..

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *