Uzauto motors янги йил акциясини узайтиради

дек 23 / 2019

alt

UzAuto Motors компанияси кўп сонли истакларни инобатга олган ҳолда Янги йил акциясини 22 дан 29 декабрга қадар узайтиради.

Акция шартларига кўра, харидор Malibu ва Tracker автомобилларини 5% ва 10% чегирмалар асосида харид қилиши мумкин.

Акцияда Malibu-2 LT 1,5 Turbo, шунингдек Tracker LT А/T ҳамда M/T автомобиллари иштирок этади.

Malibu-2 LT 1,5 Turbo – 265 000 000 сўм

Tracker LT А/T – 199 000 000 сўм

Tracker LT M/T – 170 000 000 сўм

Акциядан фойдаланган харидор қанча пулини тежаб қолади:

Malibu-2 LT 1,5 Turbo – 13 322 334 сўм

Tracker LT А/T – 23 150 992 сўм

Tracker LT M/T – 19 838 121 сўм

Имкониятни қўлдан бой берманг, пулингизни тежаган ҳолда автомобиль харид қилишга улгуриб қолинг.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *