UzAuto Motors автомобилларни бўяшда янги ранглардан фойдаланади

июл 05 / 2019

alt

UzAuto Motors заводига уюштирилган пресс-тур чоғида компания бош директори в.б. Рустам Ражабов бюджет тоифасидаги тўлиқ йиғиладиган автомобиллар моделлари қаторида ўзгариш бўлишини маълум қилди. «Кобальт» ўрнига янги модель ишлаб чиқарилади ва у шу йил охиригача тақдим этилади.
 
SUV тоифадаги машиналар, бундан ташқари, йирик тугунли йиғиш — SKD орқали Тошкентда йиғиладиган Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse автомобилларининг ҳам йил сўнгига қадар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
 
Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган автомобилларни бўяшда янги ранглардан фойдаланиш йўлга қўйилади. Эксклюзив буюртма қилинадиган автомобиллар учун GK2 — жилосиз қора рангдан фойдаланилади. Шунингдек, GBO — ҳўл асфальтрангнинг янги жилоси, GAN — тўқ феруза ранг, GD8 — қора туслардан ҳам фойдаланилади.
 
alt
 
Янги ранглар сентябрь ойи охиридан бошлаб автомобилларга сепилади ва тўртинчи чоракдан бошлаб мижозларга етказилади. Ушбу ранглар GM компанияси билан алоқадор заводлар ичида фақат Ўзбекистонда жорий этилмоқда.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *