UzAuto Motors 26 августдан автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади

авг 08 / 2019

alt

UzAuto Motors олдиндан тасдиқланган режа асосида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли 26 августдан автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар беради.
 
Режага мувофиқ, завод профилактик кўрикдан ўтказилиб, асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналарга тўлиқ техник хизмат кўрсатилади, завод қолдиқлари тафтиш қилинади, коммунал хўжалик ва коммуникация тармоқларида таъмирлаш ишлари бажарилади ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режаси бўйича таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
 
Ишлаб чиқариш ишлари 23 сентябрдан бошланади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *