Алишер Усмонов Сардоба сув омборидаги тошқиндан зарар кўрганларга 15 млн доллар хайрия қилди

мая 07 / 2020
alt
Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги сув омбори тўғонининг бузилишидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 15 миллион доллар миқдорида хайрия ажратди. Бу ҳақда немис нашрларидан бири Усмонов матбуот хизматига таяниб хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, Усмонов 10 миллион долларни сув тошқинидан зарар кўрган ўзбекистонликлар учун, 5 миллион долларини эса Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтараал тумани аҳолиси учун ажратган.
 
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни содир бўлган тошқинлар оқибатида 276 минг квадрат (шундан 76 минг Қозоғистон ҳудудига тўғри келади) ер майдонини сув босганди. Ўзбекистонда 90 мингга яқин, Қозоғистонда 30 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. Фалокат натижасида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган, бир нафари бедарак йўқолган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *