"Ургут" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади

сен 12 / 2017

alt

Президент фармонига кўра ташкил этилган “Ургут” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини бошлади. ЭИЗда фаолият бошлаётган 39 тадбиркорлик субъектига тантанали равишда гувоҳномалар топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур ЭИЗ Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманларидаги 816 гектар ер майдонига эга. 2017-2018 йилларда бу ерда 281,1 миллион долларлик 80 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган ва бунинг cамарасида 5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Айни пайтда 50 га яқин лойиҳа тасдиқланмоқда.

– 2018 йилдан фаолиятимизни бошлаб, йилига 2,5 миллион дона энергия тежамкор, замонавий LED лампочкалари ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз, – дейди “Maroqand kabel invest” масъулияти чекланган жамияти директори Ў.Облоёров. – Умумий қиймати 1,5 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағ ва банк кредити ажратилган. 40 дан зиёд иш ўрни яратиладиган корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозор эҳтиёжини қондириш билан бирга, хорижга экспорт қилинади. Бугун топширилган гувоҳнома бизга эркин иқтисодий зонада имтиёзлардан самарали фойдаланиб, фаолият кўрсатиш имконини беради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    21 сентябр 2017, 10:03

    Хазорасп ЭИЗ да қачон иш бошланар экан

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *