Қорақалпоғистонда "Титан цемент" корхонаси жорий йилда фойдаланишга топширилади

июл 23 / 2016

alt

Йиғилишда маълум қилинганидек, Қорақалпоғистон Республикасида ялпи ҳудудий маҳсулот 21,2 фоизга ўсди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 196 фоизга ошиб, 1 триллион 883 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди.

Оролбўйи минтақасида 2016 йилги инвестиция дастурига мувофиқ, биринчи ярим йилликда барча манбалар ҳисобидан 1 триллион 904 миллиард сўмлик сармоя ўзлаштирилди. 65 ижтимоий объект фойдаланишга топширилди. 

Жорий йилга мўлжалланган Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 78 миллиард сўмлик 1 минг 261 лойиҳа амалга оширилиши туфайли 4 минг 756 янги иш ўрни ташкил этилди. 

Йирик лойиҳалардан саналмиш Қораўзак туманидаги 10 миллиард 600 миллион сўм ва 17 миллион доллар миқдоридаги "Титан цемент" корхонаси қурилиши жорий йилда ниҳоясига етказилиб, фойдаланишга топширилади. Бу йилига 200 минг тонна қимматбаҳо қурилиш ашёси €“ цемент ишлаб чиқариш имконини бериш билан бирга 200 га яқин янги иш ўрни яратилади. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *