"Қишлоқ қурилиш банк"нинг Галаосиё филиали янги бинода иш бошлади

дек 02 / 2019

alt

«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки мижозларга қулайлик яратиш, аҳолини замонавий банк хизматлари билан таъминлаш мақсадида ўз инфратузилмалари фаолиятини такомиллаштириб бормоқда.

Мамлакатимиз ҳудудларида банк инфратузилмалари тармоғи кенгайиб, банк филиаллари замонавий технологиялар билан жиҳозланмоқда.

alt

Яқинда банкнинг Галаосиё филиали янги маъмурий бинода иш бошлади. Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбирда банк Бошқаруви ва Бухоро вилоят ҳокимлиги раҳбарлари, банк мижозлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон банк тизимида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан туб ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини, бунинг ёрқин мисолини Галаосиё филиалининг янги биносида яратилган қулайликлар мисолида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидладилар.

alt

Банк биноси замонавий банк технологиялари, хусусан, банкоматлар, инфокиосклар билан жиҳозланган. Мижозларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. 24/7 режимида ишлайдиган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи шохобча кечаю-кундуз узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

alt

alt

alt

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ келгусида ҳам ўз инфратузилмалари фаолиятини такомиллаштириш орқали мижозлар ишончини қозонишга, тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантиришга ва аҳоли даромадларини оширишга интилади.

Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *