Тошкентда тармоқ саноат ярмаркаси иш бошлади

мая 19 / 2016

alt

“Ўзэкспомарказ”да машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплексларининг тармоқ саноат ярмаркалари бошланди.

Ўтган йили тармоқ саноат ярмаркасида 165 корхона иштирок этиб, 1200 турдаги маҳсулотларни намойиш этган ва уларнинг 82 таси маҳаллийлаштириш дастури доирасида ўзлаштирилган янги товарлар эди. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси, “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси таркибига кирадиган 220 дан ортиқ корхона, шунингдек, кичик бизнес субъектлари ва бошқалар ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Маркетинг ва савдони ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Фаррух Шокировнинг сўзларига кўра, жорий йилги ярмаркада 14та электротехника саноати корхоналарининг 260 дан зиёд турдаги маҳсулотни намойиш этилмоқда. Уларнинг 40 таси мутлақо янги, деб хабар беради ЎзА. «Sino» акциядорлик жамияти, «Artel» савдо белгиси остидаги компаниялар гуруҳи, «Zenith Electronics» қўшма корхонаси ва бошқалар шулар жумласидан.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *