Тошкентда чет эл сармояси ёрдамида янги корхона ишга тушди

дек 10 / 2019

alt

 «Philip Morris International» (кейинги ўринларда – FMI) ва «Tashkent Tobacco» МЧЖ компаниялари ҳамкорликда акциз ости маҳсулотларини лицензия асосида ишлаб чиқаришни бошлади.

Корхонада ҳамкорлар киритган сармоя асосида халқаро стандартларга жавб берадиган қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди ва Германия ҳамда Италиядан келтирилган ускуналар билан жиҳозланди.

alt

Дастлабки йилда 500 миллион долларлик акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. «Tashkent Tobacco» МЧЖнинг маълум қилишича, 2020 йилда ушбу ишлаб чиқариш бошланганидан сўнг мамлакат бюджетига қўшимча 130,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланади.

Заводда ишлаб чиқариладиган тўпламлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда бутун дунё бўйлаб FMI заводларида қўлланиладиган хавфсизлик стандартларига мувофиқ қатъий равишда ўрнатилади. Ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида, «Tashkent Tobacco» МЧЖ қўшимча равишда синов лабораторияси ва ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш учун инновацион ускуналар билан жиҳозланган. 

alt

Маълумот учун, «Tashkent Tobacco» МЧЖ 2005 йилда иш бошлаган бўлиб, акциз ости маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Заводда 100 нафардан зиёд ходим ишлайди. Бугунги кунда компания халқаро етакчи компаниялар билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларига эга.

Ҳамкорлик асосида

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *