Тижорат банкларида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган — МБ

янв 08 / 2019

 

Тижорат банклари билан мижозлар ўртасида тузилган шартномаларни ўрганиш натижаларига кўра, банклар томонидан шартномаларга ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги ҳолатлари аниқланиб, бу банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилиши деб ҳисобланади. Марказий банк ахборотида бу ҳақда айтилади.  
 
Бундай ҳолатларни бартараф этиш ва такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан барча тижорат банкларига тегишли кўрсатма берилган.
 
alt
 
"Кредит ёки депозит шартномангизда кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларни, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар мавжуд бўлса, ушбу шартларни бекор қилиш юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат этиш мумкин.
 
Шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича банкка мурожаат этганингизда муаммолар юзага келса, у ҳолда сиз Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона «Ишонч телефони» орқали мурожаат этишингиз мумкин", – таъкидлайди МБ.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *