Сирдарёлик фермерлар мошни экспорт қила бошлашди

авг 17 / 2016

alt

Шартномада вилоятдаги экспортчи корхона ва фермер хўжаликлари томонидан 100 минг тонна мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш кўзда тутилган.

ЎзА ёзишича, "Сирдарынский берег" масъулияти чекланган жамияти хорижлик ҳамкорлар билан 30 миллион долларлик мош етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга эришган. Айни пайтда Боёвут, Гулистон, Сайхунобод ва Сирдарё туманларида 1 минг 500 гектар майдонга такрорий экин сифатида мошнинг янги "€œДурдона"€ нави экилган. Тик ўсадиган ва 70 кунда пишиб етиладиган бундай мошнинг афзаллиги шундаки, унинг ҳосили комбайн ёрдамида ўриб олинади.

Корхона Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба ва Сирдарё туманларидаги бир қатор фермер хўжаликларига мош уруғини етказиб бериб, улар билан контрактация шартномалари имзолаган. Мошни тозалаш, қайта ишлаш, навга ажратиш ва қадоқлаш жараёнлари корхонанинг ўзида амалга оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

 

  • Мехмон
    11 сентябр 2016, 22:40

    Сафсата. Биринчидан етказиб бераётган уруғи қиммат, иккинчидан ўша "Сирдаринский берег"и фермерлар билан тузган шартномаси шу даражада кулгили-ки юрист бўлмаган гаранг ва кўр одам хам у шартномани имзоламаган бўлар эди. Корхона хеч нарса билан таъминламайди на аванс на кредит, унинг устига фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар, тўсқинликларни айтмайсизми. Корхона ўз зиммасига хеч қандай мажбурият олмаган холда фермерларни зиммасига юклаган мажбуриятлар хеч қандай рамкага тўғри келмайди. Муттахамликнинг ўзгинаси. Тайёрига эгалик қилмоқчи . Ишонмаганларга шартномани нусхасини жўнатишим мумкин.

  • Мехмон
    19 август 2016, 17:40

    Бободеқон дехқончилигингга барака берсин мана сенга имконият харкатингни қил

  • Мехмон
    18 август 2016, 12:19

    Мошни экспорт қилавериб бозорни қимматлаштирмасалар бўлгани!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *