Сирдарёда жорий йилнинг биринчи ярмида хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар сони 68 тага етди

июл 22 / 2016

alt

ЎзА хабар беришича, ҳисобот даврида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 8 фоиз ўсишига эришилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,8, истеъмол товарлари 8,4, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 5,5, асосий капиталга инвестиция киритиш 6,1, қурилиш ишлари 7,5, чакана савдо айланмаси 10,3, хизматлар ҳажми 14,7 фоизга ошди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,7 миллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоиз кўпдир.

Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида 14 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 11 минг 500 янги иш ўрни ташкил этилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар сони 68 тага етди. Бу йўналишда 70,2 миллиард сўмлик 87 лойиҳа амалга оширилди.

Ҳисобот даврида 5 янги корхонанинг экспортга жалб қилиниши ҳисобидан 16 миллион долларлик қадоқланган писта, трикотаж ҳамда мош, ловия, помидор, кўкатлар, карам ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.

Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилаётган айрим камчиликлар танқид қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *