Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

янв 20 / 2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 19 январь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди, деб хабар беради ЎзА. 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари хусусида фикр алмашилди, шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди. 

Жаҳон банки вице-президенти С.Мюллернинг ташрифи дастуридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза ўқиш, ушбу олий таълим муассасаси профессор ва ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашув ҳам ўрин олган. 

Бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик электр-энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, сув таъминоти, ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишларида Жаҳон банкининг 2,8 миллиард доллар маблағи жалб этилган 33 қўшма лойиҳани ўз ичига олади. 

"Толимаржон ИЭС – "Сўғдиёна" ПС" юқори вольтли линиясини қуриш, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари сув таъминоти, канализация тизимларини реконструкция қилиш, Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқариш, Ангрен – Поп темир йўлини электрлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш каби кўплаб соҳаларда лойиҳалар, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда. Ўтган йили қабул қилинган 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига 27 муҳим лойиҳа киритилган, унинг умумий қиймати 4 миллиард доллардан иборат, шундан 3 миллиард доллари Жаҳон банки кредитларидир. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг
 

  • Мехмон
    22 янвuary 2017, 03:10

    Ассалому Алейкум Хурматли Юртбошимиз,Отамиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Сизга куч кувват ва соглик тилаб коламан,Сизнинг хар бир сузларизда маъно бор,мехр бор, Колаверса инсонга куч багишлайди,инсонинг дунёда кизикиши янада ортиб бормокда янам бир бора рахмат сизга.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *