Самарқанддаги "SINO" заводи "ноль" қийматда савдога қўйилди

июн 21 / 2019

Самарқандда жойлашган “SINO” акциядорлик жамияти давлат акциялари инвесторларга “ноль” харид қиймати бўйича савдога қўйилди.
 
Давлат акция пакети 88,8 %, устав фонди миқдори 754,01 млн сўм, инвестиция суммаси 15 млн доллар, инвестиция киритиш муддати 2 йил.
 
Танлов 24 июл куни, соат 10:00 да, Самарқанд вилоят ҳокимлигида, Кўк-Сарой майдони 1-уйда очилади, танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари, соат 10:00 да вилоят ҳокимлигида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.
 
Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этган ҳолда танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш танлов савдоси ўтказилиши тўғрисида эълон чоп этилган санадан бошланади ва 2019 йил 22 июл куни соат 18:00 да тўхтатилади. 
 
Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *