Самарқандда 83 валюта айирбошлаш шохобчаси иш бошлади

сен 06 / 2017

alt

Самарқанд вилоятида 83 валюта айирбошлаш шохобчаси иш бошлади, деб хабар беради ЎзА.

Уларнинг 60 таси тижорат банклари филиал ва мини-банкларида жойлашган бўлса, қолганлари меҳмонхоналар, бозор ва савдо мажмуалари, аэропорт ва темирйўл вокзалида ташкил этилди. Мижозларга қулайлик яратиш ва уларнинг вақтини тежаш мақсадида шохобчаларда иш икки навбатда йўлга қўйилди. Байрам ва дам олиш кунларида эса узайтирилган иш тартиби жорий этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан 5 сентябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга чет эл валютасини банклар орқали эркин сотиб олиш ва сотиш йўлга қўйилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *