Ravon Беларусь бозорига кирса, йилиги 5 минга яқин автомобиль сотилиши мумкин

ноя 06 / 2019

alt

Бугунги кунда Беларусь бозори Ўзбекистондаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар учун энг мақбул хорижий йўналишларидан бири сифатида кўрилмоқда. UzAuto Motors вакилларининг айтишича, мазкур давлатда йилига камида 5 мингга яқин автомобиль сотилиши режалаштирилмоқда.

Ravon’ни реклама қилиш, унинг экстремал ҳолатларда чидамлигини амалда кўрсатиш мақсадида беларуслик машҳур блогерлар иштирокида Буюк Ипак Йўли қадимий йўналишларидан бирида автосаёҳат уюштирилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашрида ҳам айтиб ўтилди.

Демак, айтиш мумкинки, Ravon бренди остидаги маҳалли автомобилларимиз катта эҳтимол билан Беларусь бозорига кириб боради.

 

Фото: “Комсомольская правда”

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *