Остонада ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазма очилди

июн 09 / 2017

alt

9 июнь куни Остона шаҳрида ЭКСПО – 2017 халқаро кўргазмасининг расмий очилиш маросими ўтказилди, деб хабар беради ЎзА. 

93 кун давом этадиган ушбу кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлатнинг технологик, илмий, маданий ютуқлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро ташкилот иштирок этмоқда. 

ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазманинг асосий мавзуси “Келажак энергияси” деб номланган бўлиб, сайёрамизга катта таъсир кўрсатаётган энергия истеъмоли муаммоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётганини ўзида акс эттиради. Унинг моҳиятини “Углерод диоксиди чиқаришни қисқартириш”, “Энергия самарадор турмуш тарзи”, “Энергия барча учун” сингари мавзуларда ўтказиладиган семинарлар очиб беради. 

Кўргазманинг Ўзбекистон учун ажратилган павильони биринчи қаватида қуёш, шамол ва сув, яъни келажак энергияси маҳсулотлари, иккинчи қаватда транспорт ва логистика, туризм соҳалари ҳамда озиқ-овқат, вино ва шарбат тайёрлаш саноатида эришилган ютуқлар, миллий таомларимиз намойиш этилмоқда.

ЭКСПО – 2017 очилиш маросими

Видео: PrimeMinister.kz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *