Онлайн аукционда 196,7 млн сўмлик мобиль рақамлари сотилди

июл 31 / 2019

 alt

“ЎзРТХБ” АЖнинг mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида янги платформа ишга туширилган пайтидан буён «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) уяли алоқа операторининг 196,7 млн сўмлик 121 та мобиль рақамлари сотилди.

Биржанинг электрон савдоларида республикамизнинг барча худудларидан харидорлар иштирок этдилар. Ўтган савдо натижаларига кўра, сотиб олинган рақамларнинг таркибий тузилмасида пойтахт ҳудудининг харидорлари пешқадамлик қилиб, уларнинг умумий сотувлардаги улуши 42% ташкил этди. Жиззах вилояти харидорларининг улуши 15%, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг ҳар бирини ҳиссаси 7% ни ташкил этди.

Мобиль рақамлар сотувининг сезиларли даражада ўсиши«COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) томонидан янги акция эълон қилинганидан сўнг кузатила бошлади. Мазкур акция доирасида “ЎзРТХБ” АЖнинг mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида сотиб олинган чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамлар учун 50% чегирма ва қўшимча 10 000 дақиқа тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) 4 июнидан бошлаб пулли тоифадаги мобиль рақамларини mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида биржанинг электрон савдо тизимига қўйиб бормоқда.

Электрон савдода иштирок этиш учун биржанинг mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиш ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасига закалат маблағини киритиш лозим.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *