Коронавирус инфекциясига қарши курашда меҳнат қилган 15 мингдан ортиқ ходимларга жами 55 млрд сўмга яқин мукофот пули тўлаб берилди

мая 07 / 2020
alt
Республика бўйича жами 15825 нафар шифокорга умумий 54,9 млрд сўм маблағ мукофот пули сифатида тўлаб берилибди. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
 
Президентнинг 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган:
- врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
- ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
- кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм
- бошқа ходимларга  — 5 миллион сўм
 
Унга кўра, жами 14 301 нафар тиббиёт ходимларининг ойлик маошларига 6 фоиз кунлик қўшимча тўловлар, жами 22 млрд 382 млн сўм, 1524 нафар ходимларга 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбат сифатида жами 32 млрд 48 млн сўм пул берилган.
 
Молия вазирлиги матбуот котибининг твиттерда ёзишича, Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи ходимларга давлат томонидан белгиланган қўшимча тўловлар тўланмаган тақдирда, Молия вазирлигининг ишонч телефони (71-203-00-50) ёки @murojaat_mf_bot орқали мурожаат қилиш мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *