Олтиариқдаги фермер хўжаликда электр энергия қуёш панеллари ёрдамида олинмоқда

фев 09 / 2016

alt

–  Ҳали бирор марта электр ва сув таъминотида узилишлар бўлгани йўқ. Иқтисодий самарадорлик ҳам яхши. Жорий йилда томчилатиб суғориш усулини ҳам йўлга қўймоқчимиз, – дейди “Повулғон бўстони” фермер хўжалиги раҳбари Дилшод Охунжонов.

ЎзА хабар беришича, мазкур фермер хўжалигида қуёш панеллари ёрдамида қудуқдан сув чиқариш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия иқтисод қилувчи технологияларни татбиқ этишга кўмаклашиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳудудларда муқобил ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни ривожлантириш, унинг афзалликлари, бу борада илм-фан ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йилда вилоятда 2 биогаз қурилмаси, 1 энергия тежайдиган насос ҳамда сув иситиш коллектори қурилиши режалаштирилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *