Огоҳ бўлинг! Uzcard бренди фойдаланилган кибержиноят рўйхатга олинган

янв 22 / 2019

alt

Uzcard карта эгаларини Uzcard бренди ишлатилган кибержиноят рўйхатга олингани билан огоҳлантиради.

Маълум қилинишича, номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтининг интерфейси нусхаланиб, Uzcard тўлов тизими номидан WEBSUM билан ҳамкорликда акция такшкил этилгани рўйхатга олинган. Рекламада тақдим этилган маълумотга биноан, ушбу тадбирда қатнашган иштирокчилар ўз карта рақамларини киритиб, пул миқдори ўтказиш эвазига ушбу юборилган маблағдан маълум миқдорда фоизларга эга бўлиши назарда тутилган.

Компания ушбу акция Uzcard банклараро тўлов тизими томонидан ташкиллаштирилмаганини расмий равишда эълон қилади. Ҳозирда мазкур қаллоблик ҳодисаси юзасидан тергов ишлари бошланган бўлиб, яқин кунларда унинг натижалари борасида хабар берилади.

"Огоҳ бўлинг!  Текширилмаган номаълум интернет воситаларга ўз маблағларингизни ишониб топширманг. Доменларнинг номланишига алоҳида эътиборингизни қаратинг! Бизнинг расмий доменимиз uzcard.uz. Жумладан, домен номида бирон бир ҳарфнинг ўзгартирилгани унинг ҳақиқий эмаслигидан далолат беради: uzcard.org, uzcard.com, uzcard.info. Компаниямизга тегишли муҳим хабар, энг сўнгги янгилик ва акцияларга тегишли тавсилотларни uzcard.uz расмий сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингиз мумкин", – дея таъкидлайди Uzcard.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *