Оҳангаронда 350 иш ўрнига эга цемент заводи қурилади

окт 22 / 2019

alt

Бугун Хитойнинг “Toshkent Conch Cement” МЧЖ хорижий корхонаси билан Оҳангарон туман ҳокимлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Меморандумнинг асосий мазмуни Оҳангарон тумани “Қизилой” МФЙ ҳудудида йилига 2,2 млн. тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган заводни қуришга қаратилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 200 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари эвазига амалга оширилиши режалаштирилди.

Лойиҳа ишга тушиши натижасида 350 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *