Навоий шаҳрида 5 қаватли янги гипермаркет иш бошлади

авг 09 / 2016

alt

Навоий шаҳрида иш бошлаган "Янги ҳаёт" савдо мажмуаси тадбиркор Абдукарим Саксоновнинг тижорат банкидан олинган қарийб 10 миллиард сўмлик кредит ва шахсий маблағи эвазига барпо этилди.

Беш қаватдан иборат иншоотда озиқ-овқат, мебель ва маиший техникалар, кийим-кечак бўлимлари, кўнгилочар ўйинлар ва кинотеатр заллари ўрин олган. Озиқ-овқат бўлимида нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган махсус цехлар ташкил этилган. Бу ерда яратилган 100 дан ортиқ янги иш ўрнида асосан касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар меҳнат қилмоқда.

ЎзА

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    26 сентябр 2016, 18:38

    Э Яшшанг!!! Нарх наво ичкарида ыанаыа экан?

  • Мехмон
    09 август 2016, 12:08

    Офарин!

  • Мехмон
    09 август 2016, 10:17

    яшасин Карим ака Рахмат Сизга иш уринлари билан еш ихтидорли Коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаганингиз учун. Навоий шахрида шунга ухшаш Гипермаркетлар купаяверсин.

  • Sultanov
    09 август 2016, 09:22

    Shunde xalqimizga foydasintegadigan insonlar yurtdoshlarimiz ko'payaversin. Ularni kelgusidagi ishlariga OMAD!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *