Мотор мойи ишлаб чиқарадиган Ўзбекистон – Болгария қўшма корхонаси ишга тушди

мая 18 / 2016

alt

“Ўзэкспомарказ”да очилган “OGU-2016” кўргазмаси доирасида “Uz-Prista Recycling” Ўзбекистон – Болгария қўшма корхонасининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. “Ангрен” махсус индустриал зонасида барпо этилган мазкур корхона мотор, тишли ғилдирак ва редукторлар учун мойлар, гидравлика суюқликлари ва битум ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Завод йилига 43 минг тонна ишлатилган техник мойни қайта ишлаш орқали 30 минг тоннагача мой ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотнинг қарийб 40 фоизи экспортга мўлжалланмоқда.

“Ўзбекистон нефть ва гази – OGU-2016” йигирманчи халқаро кўргазмасида Ўзбекистон, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Сингапур, Франция, Буюк Британия, Германия, Италия, Чехия, Норвегия, Австрия, Швейцария, Россия, Болгария, Польша, Руминия, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон, Эрон, Умон, Индонезия, Мальта каби давлатлардан 200 дан ортиқ компания ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *