Минскда Rаvon автомобилларининг тантанали тақдимоти ўтказилди

ноя 15 / 2019

alt

Rаvon Беларусь бозорига учта таниқли Ravon R2, Ravon R3 ҳамда Ravon R4 моделларини тақдим этди.

Аввал хабар қилинганидек, 25 октябрь куни Ўзбекистондан Минскгача тўғри ишлаб чиқариш линиясидан олинган Ravon R2, R3 ҳамда R4 автомобилларида йирик Тошкент-Минск йирик автопойгаси старт олди. Пойганинг мақсади Белорусь истеъмолчилар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ишончлилигини намойиш этишдан иборат эди.

14 ноябрь куни Минскда автопойгага якун ясалди ҳамда унинг муваффақиятли натижалари ҳамда Беларусь бозорида Ravon бренди савдоси йўлга қўйилиши расман эълон қилинди.

UzAuto Motors Беларусь Республикасида янги автомобиллар бозорнинг 10 фоизини эгалламоқчи.

Мамлакат иқлимини инобатга олган ҳолда, UzAuto Motors қўшимча равишда барча автомобилларни коррозияга қарши аралашма билан қоплайди ва зангга қарши 10 йиллик кафолат беради.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *