Марказий банк: Пластик картадаги маблағларни нақдлаштириш масаласи тез орада ҳал этилади

янв 26 / 2017

alt

Ўзбекистонда бугунги кунда кўпчилик фуқаролар учун муаммоли бўлган пластик карталардан нақд пул ечиш масаласини тартибга солиш бўйича қатор чоралар кўрилади. Бу ҳақда Марказий банк департамент директори ўринбосари Жаҳонгир Абдурасулов Тошкентда бўлиб ўтаётган ҳаракатлар стратегияси муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталикда маълум қилди. 

Ҳозирда ишлаб чиқарувчи компаниялар билан жорий йилда Ўзбекистонга 2000 та инфокиоска ва 1000 та банкомат етказиб бериш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Қурилмалар банк бўлинмаларига, шунингдек, 50 дан ортиқ ходимлари бўлган компания ва корхоналарга ўрнатилиши режалаштирилган.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантириш давом эттирилиб, тез орада республикадаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари терминаллар билан жиҳозланади. 

Марказий банк вакилининг сўзларига кўра, шаҳарлар ва қишлоқ жойлардаги мини-банклар сонини оширилади. Белгиланган меъёрлар бўйича 5 километрлик радиусда битта банк, унинг бўлинмаси ёки мини-банк жойлашган бўлса, энди радиусни 1 километргача камайтириш режалаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    28 янвuary 2017, 14:37

    1000 та банкомат Ўзбекистон учун денгиздан томчидек гап-хатто банкларнинг ўзига хам етмаса керак.
    Иш хақи пенсия ва стипендияларнинг камида 70 фоизини нақд пулда берилиши масаланинг энг яхши ечими бўлади.
    Бундан ортиғи фуқароларнинг хуқуқларини поймол қилиш,ношуд банкларнинг тегирмонига сув қуйиш,ноқонуний йўл билан бойиган пулдорлар учун текин даромад манбаини яратиш,аҳолининг ночор қатлами учун халокатли оқибатларга олиб келувчи тўсиқлар яратиш демакдир.

  • Мехмон
    27 янвuary 2017, 09:57

    Пластик карталар Кашкадарё вилоятида кимлар учун согин сигирга айланмокда ва 20-22% фоизгача чегириб колинган холда пластикдаги пул накд пулга айлантириб берилади.Пластик картадаги пул гуё текин топилган даромаддек уйлашадими нима бало магазинчилар хам пластик деса 15-20% товар нархини кутариб сотади. Хеч кандай назорат йук на соликчилар ва на истеъмолчилар хукукини химоя килувчилар бу нарсага эътибор беришмайди.
    каршидаги саноат курилиш банкига кирсангиз пластик пулни накд пулга айлантириш муаамо ва накд пул йук дейишадию аммо банкнинг олди гуёки чайков бозори булиб кетади. пластик борми 20%дан накд пул килиб берамсан деганниннг саногига етолмайсиз.улар накд пулни каердан ва кайси банкдан олади шоввозлар. халкнинг терисини шилиб ётибди улар.

  • Мехмон
    27 янвuary 2017, 07:11

    Хамма банклар хам пластик карта колдик суммасини фоизларини хар ойда туламаяпти, туласаям жуда паст фоизда. Марказий банк йиллик 9 фоиз килиб белгисаям,

  • Фарход
    26 янвuary 2017, 16:23

    Маблаг олиб юриш,тулов,маош олишнинг энг ЗУР ечими булган пластик карточка етарлича этибор берилмаслик натижасида гипер муаммога айланди.махаллий товарлар,импорт товарлар,хом аше ва бошкалар сотиб олиш учун туланган маблагга товар ёки хом ашё сотиб олиш цикли накд пулда кандай булса шу холича пластик карточка оркали амалга ошириш мумкин булган холда жиддий муаммога сабаб булганлиги суний тусик мавжудлигидан далолат беради.аслида тадбиркор,банклар шунингдек давлат учун хам электрон маблаг накд пулдан кура гипер актив маблаг хисобланади.яни,хар бир сум 24соат мобайнида тинимсиз харакатда булиб хужайини фойдасига ишлайди.шунинг учун пластик карта оркали тулов амалга оширилаётганда устама,фоиз даьво килинишлиги мутлако уринсиз ва ноконунийдир.банклар эса электрон маблагга албатта тийинларда булсада суткалик фоизларни пластик картадаги маблагга кушилиб боришини таминлаши керак.сабаб,электрон пул кисса,сандикда туриб колмайди,угри угирламайди,инкассатор хизматини талаб килмайди,санаб бариш ва санаб олиш учун одам, вакт талаб килмайди куймайди йиртилмайди бошка сабаблар билан муомалага яроксиз холга келмайди.мобил алока воситаларини республикамизга кириб келишини ва хозирда тутган урнини тасаввур килинг.демак барча муаммолар нотугри ёндашувдан келиб чикканлиги аён булади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *