Марказий банк деноминация эҳтимоли борлигини маълум қилди

июн 13 / 2019

alt

Марказий банк деноминация (эски банкнотларни одатда кичикроқ қийматдаги банкнотларга алмаштириш) ўтказиши мумкин. Бу ҳақда 12 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов маълум қилди.
 
Spot нашри хабарига кўра, Марказий банк вакили бундай режалар эҳтимоли борлигини айтиб ўтган.
“Мен аниқ бир санани айта олмайман, бу беш ёки ўн йил ичида бўлади”, — деди Илҳом Норқулов.
Унинг айтишича, регулятор инфляциявий таргетлашга ўтиш тугалланиши билан регулятор деноминация масаласини кўриб чиқишга тайёр бўлади.
“Бугунги кунда олдимизда давлат ташкилотларини ислоҳ қилиш, нархларни либераллаштириш каби улкан вазифалар турибди”, — дея қўшимча қилди у.
Март ойида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов деноминация осон ва тезда амалга оширилиши мумкин бўлган техник жараён эканлигини таъкидлаб, деноминацияни амалга ошириш режалаштирилмаётгани, амалда бўлган белгиланган қийматлар барча талабларга жавоб бериши ва улардан фойдаланиш қулайлигини қайд этган эди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *