Марказий банк 100 минг сўмлик банкнотнинг муомалага чиқарилишини тасдиқламади

янв 11 / 2019
alt
 
Аввалроқ қатор интернет нашрларида Ўзбекистон Марказий банки 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Марказий банк матбуот хизмати UZ24'га ушбу хабарни тасдиқламади.

Марказий банк матбуот хизмати раҳбари Асқар Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, уларда бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Шунингдек, Сенат ахборот хизматидан ҳам мазкур маълумот ҳеч қандай асосга эга эмаслиги маълум қилинди.

Бироқ, "Дарё" нашри хабарига кўра, Марказий банк янги банкнотларнинг чиқарилиши бўйича техник тайёргарлик бошланганини тасдиқлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *