Ипотека-банк томонидан янги ютуқли омонат жорий этилди

янв 30 / 2017

alt

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги 2660-сонли “2017-2020 йиллар учун шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича дастурни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ва вилоят марказларида ижтимоий йўналишда уй-жойга зарурати бор, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд  оилалар учун  турар-жой бинолари қурилиши бошлаб юборилди. Мазкур уй-жойларни молиялаштирувчи  банк сифатида Ипотека-банк белгиланган.

Шунингдек, Ипотека-банк томонидан уй-жой учун бошланғич бадалларни жамлаш мақсадида янги “Имконият” ютуқли омонати жорий этилди.

«Имконият» миллий валютадаги ютуқли жамғарма омонатига пул маблағларини қабул қилиш 2017 йилнинг 10 январидан 1 апрелига қадар амалга оширилади.

Мазкур oмонат амалда бўлган даврда унга қўшимча маблағлар қабул қилиниб бориши имконияти яратилган.

Пул маблағлари омонатга чекланмаган миқдорда қабул қилинади, энг кам миқдор 15 000 000 сўм.

Oмонат бўйича ютуқлар тиражи ўтказилиб, омонатчи мазкур омонат бўйича фоиз даромади билан бирга ютуқлар тиражи якунига кўра 14 “Spark” автомобили ёки 400 дан ортиқ маиший хизмат буюмларидан бирига эга бўлиши мумкин.

Тираж якунидан сўнг, ютуқ чиқиш ёки чиқмаслигидан қатъий назар, Сизнинг омонатингиз янги квартира сотиб олиш учун расмийлаштириладиган имтиёзли ипотека кредитининг бошланғич бадали сифатида тегишли ҳисобрақамга йўналтирилиши мумкин. Имтиёзли ипотека кредити, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори асосида қурилган уйлардаги квартираларга ажратилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

  • Мехмон
    03 июн 2017, 18:05

    Салом.мен Самарканд шахридаги джар арык кучасида истикомат киламан.Янги уй жой кураяпман. Шахарда ховлилар бузилади деган гап бор. Курулиш ишларини давом эттирайми?

  • Санжарбек
    30 март 2017, 17:11

    Мен андижон филиалига пул топширдим уша ютукли омонатга уй жой олиш учун уни натижаси качон булади уйин каерда утказилади биринчи апрелга якин колди биринчи апрелда тугатиладими уйинга катнашувчилар руйхатга олиш уйин кандай утади.

  • Ахтамова Гулсанам
    23 феврал 2017, 21:48

    Ассалом. Мен Бухоро вилоятида яшайман. Уй жойим йук. 2 нафар болам турмуш уртогим Билан ижорама ижора кунимизни утказиб юриймиз. Оиламизда бир турмуш уртогим ишлаб рузгор утказамиз. Мен уйга жудаям мухтожман. Президентимизнинг 22- ноябрда чиккан карорларига асосан кредитга уй-жой олишни хохлаймиз.

  • Мехмон
    03 феврал 2017, 07:33

    Andijon viloyatining Marhamat tumanida yashayman. Uyim yoq. 3 nafar farzandim bilan qariya onam va oilali ukamning uyida vaqtinchalik yashayapman. 1 nafar farzandim. suyak sili kasalligiga chalingan. Men farzandimni Toshkent shahrida davolatish maqsadida va haqiqatda uy - joyga ehtiyojim katta bolganligi uchun Toshkentning Sergeli tumanidan PQ - 2660 sonli qarorga asosan ipoteka krediti orqali uy joyni sotib olsam boladimi? Men oliy ma'lumotli ingliz tili fani oqituvchisiman.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *