Ўзбекистоннинг халқаро захиралари миқдори қанча экани маълум қилинди

мар 12 / 2020
alt
Марказий банк халқаро захираларнинг ялпи ва соф қийматларининг март ойи ҳолатига кўра қийматини маълум қилди. Бу ҳақда МБ расмий сайтида кўрсатиб ўтилган.
 
Унга кўра, 2020 йилнинг март ойи ҳолатига бўйича, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари миқдори 30 млрд. 16,06 миллион долларни ташкил қилмоқда. Бу февраль ойига нисбатан 582,27 млн долларга ( ўсиш — 1,98 фоиз) кўпроқ дегани. Йил бошида эса бу кўрсаткич 28 млрд 590 млн долларни (ўсиш — 4,99 фоиз) ташкил қилганди.
 
Маълумот учун, халқаро захираларни ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Халқаро захираларнинг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *