I ярим йилликда Бухоро ва Когон шаҳарларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми пасайди

июл 23 / 2016

alt

2016 йилнинг биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилишида бу алоҳида таъкидланди. 

Биринчи ярим йилликда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш 8,3, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,3, истеъмол товарлари 13,8, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 6,5, қурилиш 12,4, чакана савдо айланмаси 15,2, хизматлар ҳажми 15,1 фоиз ўсди. 

Жами кредитларнинг 49 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилди. Бунинг самарасида кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 59,5 фоизни, саноатда 47,2, қишлоқ хўжалигида 97,7, қурилишда 70,4 ва аҳоли бандлигида 78,2 фоизни ташкил этди. 

Йиғилишда мавжуд камчиликлар ҳам муҳокама қилинди. Маҳаллийлаштириш дастури ва ҳудудий экспорт кўрсаткичлари белгиланган даражада таъминланмади. Айрим туманлар бирорта ҳам маҳаллийлаштириш лойиҳасига эга эмас. Когон тумани, Бухоро ва Когон шаҳарларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми пасайган. Бу каби ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Йиғилишда 2016 йилги Инвестиция дастурига киритилган муҳандислик- коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий соҳа объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш, экспорт, жумладан, хорижга чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотлари турини кўпайтириш ва ҳажмини ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *