I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида қиймати 2 млрд доллардан зиёд бўлган шартномалар имзоланди

июл 18 / 2016

alt
"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси маълумотларига асосан, ярмарка якунларига кўра, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 270 шартнома имзоланди. Экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг 27 фоизини сабзавотлар, 25 фоизини узум, 20 фоизини мевалар, 17,6 фоизини қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар, 8,4 фоизини дуккакли маҳсулотлар, 2 фоизини қовун ташкил қилди. Ярмарка ниҳоясига етган бўлса-да, шартномалар тузиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик соҳаси вакилларининг маҳсулотлари мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган 170 дан ортиқ компания экспозицияларида кенг ўрин эгаллади. Улар кўплаб турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини намойиш қилиб, ўз хизматларини таклиф этди. Барча вилоятларнинг мева-сабзавотчилик соҳасидаги салоҳиятига оид тақдимотлар ўтказилди. 

ЎзА

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *