Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси Ўзбекистонда яна бир катта лойиҳани бошлади

сен 07 / 2017

alt

Ўтган йилда Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти умумий қиймати 1,7 млрд. АҚШ долларни ташкил этган лойиҳа — «Ангрен – Поп» электрлаштирилган темир йўл линиясини амалга оширган эди. 

Мазкур компания Ўзбекистонда яна бир лойиҳани бошлади. Бугун, 7 сентябрь куни China Railway Tunnel Group va China Coal Technology & Engineering Group Corp. консорциуми «Шаргункўмир» АЖнинг модернизацияси бўйича йирик инвестицион лойиҳасининг дастлабки тайёрлов ишларига старт берилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 94,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳанинг амалга ошириш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида якунланиши кўзда тутилган.

«Шаргункўмир» АЖ Президент Шавкат Мирзиёев фармони асосида модернизация қилинмоқда.

Маълумот учун: China Railway Tunnel Group Co., Ltd туннелларнинг қурилиш ва ер остидаги ишлар бўйича йирик компаниялардан бири ҳисобланади ва 1978 йилда ташкил топган. Компаниянинг асосий фаолияти темир ва автомобиль йўллар, муҳандис алоқалар, гидравлика ва гидроэлектрик қурилишини ҳамда меҳаник ва монтаж ишлар, туннелларнинг, кўприкларнинг, автомобиль йўлларнинг ихтисослаштирилган пудратини ичига олади.

Компания лойиҳа тузиш, қурилиш, илмий-тадқиқот, тунелларга ишлов бериш ва ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *