Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида хоразмлик фермерлар 80 млн долларлик шартномалар имзолади

июл 15 / 2016

alt

Мазкур ярмарканинг учинчи иш кунида соҳада мавжуд маҳаллий ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги шартномалар имзолаш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида тақдимотлар ўтказилди. 

Ярмарка давомида Испаниянинг "Lendel Media Solitions" компанияси Урганч туманидаги "Yuqoribog' ne'matlari" агрофирмаси билан 1 октябрдан бошлаб ҳафтасига 30 тонна қовун етказиб бериш борасида шартнома имзолади, деб хабар қилади ЎзА . 

Мазкур ярмаркада Хоразм вилоятидаги фермер хўжаликлари шу кунгача 80 миллион долларлик шартномалар имзолади. Хива тумани ҳокими ўринбосари Жасурбек Машариповнинг маълум қилишича, тумандаги "Agro Chinor" масъулияти чекланган жамияти Россиянинг "FinInvest Consulting"€ корхонаси билан қарийб 9 минг тонна мева-сабзавот етказиб бериш, Қозоғистоннинг "Джондилдин С.А"€ корхонаси билан 4,5 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш борасида шартнома имзолади. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *